АХБОРОТ ХАТИ

АХБОРОТ ХАТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

САМАРҚАНД ВЕТЕРИНАРИЯ МЕДИЦИНАСИ ИНСТИТУТИНИНГ
ТОШКЕНТ ФИЛИАЛИ

АХБОРОТ ХАТИ

 

Мамлакатимизда чорва моллари ва паррандалар бош сонини барқарор оширишни таъминлаш, ветеринария назоратини кучайтириш ва ветеринария хизматлари сифатини ошириш, ҳайвонларнинг соғлиғини ҳимоя қилишни самарали ташкил этиш, эпизоотик осойишталик ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, чорва молларининг наслини яхшилаш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик йўналишидаги чорвачилик хўжаликлари фаолиятини ҳамда чорвачилик маҳсулотларини етиштиришда йирик тадбиркорлик субъектлари кўпайтирилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2019 йил 28 мартдаги ПФ-5696-сон Фармонида белгиланган муҳим вазифалар ҳамда унинг ижроси юзасидан 2021 йилнинг 30 март куни “Ветеринария соҳасида табиий ва ижтимоий фанларнинг ўрни” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилиши режалаштирилган.

Анжуманда илмий мақолалар ва тезислар тўпламини чоп этиш кўзда тутилган. Шу муносабат билан 2021 йил 25 мартгача бўлган муддатда илмий мақола ва тезисларни ўзбек, рус ёки инглиз тилларида анжуман таҳририятига электрон шаклда
m-biologiya@mail.ru почта манзилига ёки +998338384119 телеграмм манзилига юборишингизни сўраймиз.

Илмий мақола ва тезислар тўплами қуйидаги йўналишларни қамраб олади:

  • Ветеринария соҳасида табиий ва ижтимоий фанларнинг эришилган ютуқлари ҳамда ҳуқуқий, этник ва фалсафий муаммолари;
  • Қишлоқ хўжалиги ва ветеринария соҳалари бўйича малакали кадрлар тайёрлашда хорижий тилларни ўқитишнинг роли;
  • Зооинженерия, ветеринария, балиқчилик, асаларичилик
    ва паррандачилик соҳаларини ривожлантиришда илм фан ютуқлари
    ва муаммолари;
  • Ветеринария соҳасида ҳозирги кунда мавжуд касалликларнинг олдини олиш чора тадбирлари;
  • Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти. Қишлоқ хўжалик ва ветеринария соҳаларида инновацион технологияларнинг ўрни ва аҳамияти.

Мақола ва тезислар ўзбек, рус, ёки инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин.

Таҳрир ҳайъатига жўнатилган илмий мақола ва тезисларнинг барчаси антиплагиат (www.antiplagiat.ru, www.text.ru) тизими асосида текширувдан ўтказилади ҳамда экспертлар хулосасига кўра ўтмаган материаллар чоп этилмайди ва муаллифга қайтариб берилмайди.

Мақола ва тезислар иловада кўрсатилган “Иштирокчи анкетаси” билан бирга қабул қилинади.

Илова : Ахборот хати


Foydali Manzillar